Ўзбекистон | 20:22 / 25.05.2019
7836
1 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги барчани биринчи рационализаторлик ишлари фестивалига таклиф этмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида “TECHNO DISCOVERY-2019” фестивали ўз ишини бошлади.

“Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди” шиори остида ўтказилаётган мазкур фестивалда 300 га яқин иштирокчи ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг тактик-техник хусусиятларини такомиллаштириш, соҳага инновацион ёндашувларни қўллаш таклифлари билан қатнашмоқда. Шунингдек, фестивалда бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирнинг асосий қисми эртага, 26 май куни Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” полигонида соат 10.00да бошланади. 

Фестиваль доирасида кўнгилочар тадбирлар, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастури намойиш этилади. 

Название
Название

Мавзуга оид