Жаҳон | 23:18 / 26.05.2019
12336
1 дақиқада ўқилади

Жазоир президенти сайловларида иштирок этишга ҳеч ким ҳужжат топширмади

Фото: pexels.com

Жазоир конституциявий суди июлда бўлиб ўтадиган президент сайловлари учун бирорта номзодан ҳужжат олмади. 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳужжатларнинг топширилиш муддати 25 май куни якунланди. Таъкидланишича, ушбу вазиятда 4 июлга белгиланган сайловлар бекор қилинади. Конституциявий кенгаш бу ҳақда кейинроқ эълон қилади.  

17 май куни Жазоирдаги президент сайловлари оммавий норозиликлар сабабли йил охирига кўчирилиши мумкинлиги маълум қилинганди. 

Айни вақтда Жазоирнинг вақтинчалик раҳбари Абдулқодир Бинсалоҳ ҳисобланади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид