Ўзбекистон | 12:39 / 27.05.2019
17648
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: KUN.UZ

Гидрометеорология хизмати маркази 29 май - 1 июнь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29 майда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 30–31 майда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 1 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 29 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 майда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ; 30 майда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 22–27 даража иссиқ; 31 май-1 июнда кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 30–31 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29–30 майда 17–22 даража, 31 май-1 июнда 15–20 даража илиқ, кундузи 29 майда 34–39 даража бўлади, 30 май-1 июнда 28–33 даража иссиққача аста-секин пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 30–31 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 29–31 майда 31–36 даража, 1 июнда 28–33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 31 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 29–30 майда 34–39 даража бўлади, 31 май-1 июнда 30–35 даража иссиққача пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезлик-да эсади. Ҳарорат 29 майда кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 31–36 даража иссиқ, 30 май-1 июнда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 31–36 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 29–31 майда ёғингарчилик кутилмайди. 31 май-1 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 29–31 майда 20–25 даража иссиқ, 1 июнда 17–22 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид