Технология | 14:48 / 29.05.2019
8086
7 дақиқада ўқилади

Аждарҳолар, маймунлар ва миноралар: дастурлашни осон ўргатадиган 14 илова

Дастурлаш кўникмалари фақатгина дастур ишлаб чиқарувчилар учунгина фойдали эмас – улар мантиқий фикрлаш, ижодкорлик ва мураккаб вазиятларда турли ёндашувларни излаш кўникмасини ривожлантиради. Rb.ru сизга дастурлашни ўйин шаклида ўргатадиган 14 та қизиқарли сервисдан иборат тўпламни тақдим этади.

Фото: Unsplash

1.Code monkey

Ёш: 4+

Нарх: илк 14 кун бепул, пулли шакли мактаб гуруҳлари учун йилига 49 доллар

Илованинг тили: рус тили

Дастурлаш тили: CoffeeScript

Ўйиннинг мақсади оддий – маймун банан излаб топиши керак. Буни амалга ошириши учун ўқувчилар берилган буйруқларга асосан CoffeeScrip дастурлаш тилида код ёзишади. Улар маймунга айланиш, қаерга югуриб бориш, қандай тўсиқни енгишни ўзлари ҳал этишади. Ҳар бир дарсни ўргатадиган видео, ёрдам ва батафсил режа бор. Шундай экан, ўқитувчининг ёрдамисиз ҳам шуғулланиш мумкин.

2. Code Combat

Ёш: 9+

Нарх: бепул

Илова тили: рус тили

Дастурлаш тили: Python, JavaScript, язык разметки CSS, HTML

Курс каттароқ болалар учун мўлжалланган. Code Combat’да дастурлашнинг асосий тиллари - Python, JavaScript, CSS, HTML бор. Хато ва синаб кўриш ҳам тўғри ечимни излаш орқали ҳар бир тилнинг асосий элементларини ўзлаштирадилар. Ўқитувчилар синфда сайт яратишлари, жараённи кузатишлари мумкин. Агар мустақил ўрганишни истасангиз, ота-оналардан болани рўйхатдан ўтказишларини сўраш керак.

3. Scratch

Ёш: 8+

Нархи: бепул

Илованинг тили: рус тили

Дастурлаш тили: Scratch

Scratch график тили ёрдамида болалар дастурлаш асосларини ўрганадилар. Бу ерда икки ўлчамдаги ўйинларни ёзиш ва интерактив ҳикояларни яратиш, анимация билан ишлаш, қаҳрамонларни таҳрирлаш ва уларни бошқариш мумкин.

4. Blockly

Ёш: 4+

Нархи: бепул

Илованинг тили: рус тили

Дастурлаш тили: Blockly, JavaScript

Blockly – дастурлашнинг график муҳити бўлиб, унинг ёрдамида илова ва ўйинлар яратиш мумкин. Сайтда юқори синф ўқувчилари учун Blockly ва JavaScript дастурлаш тилларидаги асосий мавзулар бўйича машқлар бор. Кичик ёшдагилар учун эса жуда оддий ўйинлар бўлими мавжуд.

5. Сode.org

Ёш: 4+

Нарх: бепул

Илованинг тили: рус тили

Дастурлаш тили: JavaScript,  CSS, HTML ва бошқалар

Ҳозирча рус тилида фақат тўртта курс мавжуд. Уларнинг ҳар бирида 20 га яқин вазифа бор. Болаларга мисоллар ечиш, шахсий интерактив ўйинларни ёзиш, кейин эса уларни интернетдаги бошқа фойдаланувчилар билан муҳокама қилиш таклиф этилади.

6. Сheck iO

Ёш: 15+

Нархи: бепул

Илованинг тили: рус тили

Дастурлаш тили: Python, JavaScript

Ўйин Python ва JavaScript билан бироз таниш бўлганларга мос келади. Ҳар бир босқичда ўйинчига код ёзиш орқали ечиш керак бўлган вазифа берилади. Ана ўшанда кейинги босқичга ўтиш мумкин. Энг яхши ечим бўйича бошқа ўйинчилар билан мусобақалашиш ва тилнинг ўзига хосликларини ўрганиш мумкин.

7. FlexBox Froggy

Ёш: 8+

Нархи: бепул

Илованинг тили: рус тили

Дастурлаш тили: CSS

CSS тилини ўрганиш учун мантиқий ўйин. Дарслар кўзага етишни орзу қиладиган қурбақага ёрдам бериш кўринишида давом эттирилади.

8. Tynker

Ёши: 4+

Нарҳи: ойига 7 доллардан 

Илованинг тили: инглиз тили

Дастурлаш тили: JavaScript, Swift ва Python

Tynker болаларни қадам-бақадам дастурлашга ўргатади: визуал блоклар билан боғлиқ тажрибалардан бошлаб, аста-секин JavaScript, Swift ва Python тилларига ўтилади. Бу ерда ўйин ва иловаларни ёзиш мумкин. Бироқ ушбу дастур Minecraft ўйинини ўзгартириш имконияти туфайли машҳурликка эришди.

9. Kodu Gab Lab

Ёш: 8+

Нарх: бепул

Илованинг тили: инглиз тили

Дастурлаш тили: Kodu

Microsoft’дан Kodu. Дастурлашнинг график тили ёрдамида Windows ва Xbox уч ўлчамли ўйинларни ясашни ўргатади. Фойдаланувчилар ўз “оламларини” яратиб, у ерда қаҳрамонларни бошқаради ва бир-бири билан ҳамкорлик қилишга ўргатади.

10. Swift Playgrounds

Ёш: 4+

Нарх: бепул

Илова тили: инглиз тили

Дастурлаш тили: Swift

Apple компанияси томонидан ўйлаб топилган, iPad учун Swift дастурлаш тизимини ўрганиш учун илова. Ўйинчилар пазлларни ечишади, қаҳрамонларни уч ўлчамли олам бўйича ҳаракатлантиришади, ҳар бир янги босқичда тилнинг нозик жиҳатларини ўрганиб боришади. Иловада яна ҳақиқий робот учун ҳам код ёзиш мумкин. Уни, албатта, алоҳида сотиб олишга тўғри келади.

11. Dungeons & Developers

Ёш: 15+

Нархи: бепул

Илова тили: инглиз тили

Дастурлаш тили: HTML, CSS ва бошқалар

Онлайн «Ер остида» ҳар бир карточка алоҳида кўникмага ўргатишади. Уларни ўзлаштириб, кейинги босқичлар бўйлаб ҳаракатланиш мумкин.

12. CodinGame

Ёш: 15+

Нарх: бепул

Илова тили: инглиз тили

Дастурлаш тили: 25 та тил

CodinGame’да дастурлашнинг 25 дан ортиқ тилни машқ қилиш мумкин. Якка тартибда ўйнаш ёки бошқа иштирокчилар билан мусобақалашиш, шахсий ботларни ёзиш мумкин. Ўйиндан ташқари, сайтда дастур ишлаб чиқувчилар учун комьюнитини ривожлантиришади.

13. Code Wars

Ёш: 15+

Нархи: бепул

Илова тили: инглиз тили

Дастурлаш тили: 20 та тил

Давом этувчилар учун яна бир илова. Вазифалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун мини-тестдан ўтиш керак. Кейин эса кодлар ёзишади, масалаларни ечишади ва бир-бирлари билан мусобақалашадилар.

14. Ruby Warrior

Ёш: 15+

Нархи: бепул

Илованинг тили: инглиз тили

Дастурлаш тили: Ruby

Ruby тили ва сунъий идрок технологиясини ўзлаштириш учун икки босқични ўтиш керак. Бош қаҳрамон – жангчи – минорага чиқиши керак. Йўлда ёвузлар билан курашиш, тутқунларни қутқариш ва бир неча қаватни босиб чиқиш керак. Бунинг учун ўйинчи код ёзади. Сунъий идрок ёрдамида жангчи қарорлар қабул қилиши ва ўз мақсадига эришиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид