Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди улар иккита. Тожикистон президентининг ўғли фарзандига Имомали деб исм қўйди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли Рустам Имомалининг оиласида учинчи фарзанд дунёга келди. Янги туғилган чақалоққа бобосининг шарафига Имомали деб исм қўйишди. Рустам Имомалининг иккинчи ўғли бўлган чақалоқ энди расман худди бобоси каби Имомали Раҳмон деб аталади.
Имомали Раҳмон серфарзанд оила раҳбари ва унинг 9 нафар фарзанди бор. Улардан 7 нафари қиз (Феруза, Озода, Тахмина, Парвина, Руҳшона, Зарина, Фарзона) ва 2 нафари ўғил (Рустам, Сомон). Раҳмоннинг тўнғич фарзанди Феруза 44 ёшда. Кичик фарзанди эса 20 ёшли ўғли Сомон.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, шу кунларда президентнинг қизларидан бири ҳам фарзандли бўлган. 31 ёшли Рустам Имомали айни дамда пойтахт Душанбе шаҳри ҳокими ҳисобланади. Унинг учта фарзанди бор ва Имомали у учун иккинчи ўғил бўлди. Рустам Имомалининг катта ўғлига Анушервон деб исм қўйишган ва у президентнинг севимли набираси экани айтилади.
Мавзуга оид
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди
20:44 / 26.03.2026