Жаҳон | 21:27 / 29.05.2019
13270
1 дақиқада ўқилади

Прокурор Мюллер истеъфога чиқади. У Россиянинг АҚШ сайловларига аралашганини исботлай олмади

АҚШнинг махсус ишлар бўйича прокурори Роберт Мюллер истеъфога чиқади. Бу ҳақда Мюллер махсус ташкил қилинган матбуот анжуманида эълон қилди.

«Мен бу қарорни мустақил қабул қилдим, ҳеч ким бунга мажбур қилгани йўқ»,- деди прокурор 10 дақиқа давом этган баёнотида. Мюллер баёнотидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб бермади. Бу АҚШ махсус прокурорининг 2 йил ичидаги илк чиқиши бўлди. У айнан 2016 йилда бу лавозимни эгаллаган ва Россиянинг АҚШ президентлик сайловларига аралашганини исботлашга уринганди.

Мюллер президент Трамп бу лавозимни руслар ёрдамида эгаллаганига шубҳа қилмаганди, лекин буни исботлай олмади. АҚШ тарихидаги энг шов-шувли суриштирувлардан бирининг самарасиз якунлангани Мюллерни истеъфо сўрашга мажбур қилди. Трамп суриштирув бошланганидан буён махсус прокурорда ҳеч қандай исбот йўқлиги ва у фақат вақт ўтказиб, бюджет пулларини мақсадсиз сарфлаётганини айтиб келарди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид