Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ушбу маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши сайёрани ўлдиради
Биз кўпинча яқинлашиб келаётган экологик фалокат, глобал исиш ва музликларнинг эриши ҳақида эшитамиз. Бироқ кундалик ҳаётда фойдаланиладиган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши бу жараёнга бевосита таъсир этиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. facte.ru ана шундай маҳсулотлар ҳақида маълумот берган.
Лосось
Лосось балиғини етиштириш атроф-муҳитни кучли заҳарлайди. Сабаб шундаки, балиқ етиштириш учун катта миқдорда электр энергияси ва иссиқлик зарур. Бу кўп миқдордаги чиқиндиларга сабаб бўлади. Табиатни ҳимоя қилиш ташкилотлари лосось ва бошқа балиқ турини етиштирадиган фермаларни экологик тоза энергияга ўтиш, истеъмолчиларни эса – онгли истеъмолга чақиради.
Пишлоқ
Барча сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қайта ишловнинг узун занжиридан ўтади. Бу уларни экология учун зарарли маҳсулотга айлантиради. Энг аввало, гап пишлоқ ҳақида кетмоқда. Уни ишлаб чиқариш вақтида атмосферага кўп миқдорда заҳарли газлар ажратилади. Одамлар кўпинча энг оддий нарсаларни ишлаб чиқариш экологик вазиятга қандай таъсир қилишини билишмайди.
Мол гўшти
Мол гўшти гўштнинг энг машҳур тури ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг улкан масштаби табиат учун тўғрилаб бўлмас зарар етказади. Экологлар рациони қайта кўриб чиқиш ва овқатланишда «тоза» маҳсулотларни танлашни тавсия этишади.
Қўзичоқ гўшти
Гўштнинг ушбу тури сайёра учун энг хавфли ҳисобланади. Биринчидан, уларни етиштириш учун катта ресурслар зарур. Иккинчидан, жониворлар боқиладиган озуқа турли пестицид ва кимёвий моддалар билан тўйинтирилган.
Мавзуга оид
11:44 / 01.05.2025
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги юритилади
09:51 / 15.04.2025
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
14:12 / 22.02.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
15:36 / 12.12.2024