Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирлиги: «Йўл-патруль ходимлари 1 июлгача боди камералар билан таъминланади»
Йўл-патруль ходимлари жорий йилнинг 1 июль санасига қадар боди камералар билан таъминланиши белгиланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар мавзусига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 1 июль санасига қадар ходимларни боди камера қурилмалари билан таъминлаш белгиланган. Ҳозирда бу жараённинг техник асослари амалга оширилмоқда, қурилма билан таъминлаш учун тендер эълон қилинган бўлиб, фақатгина баъзи жойларда синов-тажриба тариқасида қўлланмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлик бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Эрали Бозоровнинг таъкидлашича, боди камера орқали туширилган тасвирлар ягона умумий базада сақланади ва бу маълумотлар базасидан фойдаланиш чекланган, ёпиқ тарзда амалга оширилади. Ушбу ёзувлар эҳтимолий низоларга аниқлик киритиш мақсадида фойдаланилади.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил декабрь ойидаги 975-сонли қарорига асосан йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.
Шунингдек, матбуот анжуманида «тонировка» учун жарима нархлари оширилиши ҳолатига ҳам изоҳ берилди.
«Тонировка учун жариманинг ошиши унинг ихтиёрийлиги билан боғлиқ. Агар тонировка мажбурий тартибдаги ҳолат бўлганда унинг учун тўлов оширилмаган бўларди», ─ дейди Эрали Бозоров.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, «тонировка» учун жарима энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида оширилган эди.
Маълум қилинишича, «тонировка»дан фойдаланиш учун тушаётган мурожаатлар сони умумий машиналар миқдорининг 0,5-1 фоизини ташкил этади.
Мавзуга оид
09:40 / 27.05.2026
Ички ишлар вазирлиги маҳкумларни кўчириш тартибини ўзгартирмоқчи
15:41 / 01.02.2026
Номусга тегиш жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Гуржистондан экстрадиция қилинди
17:21 / 26.08.2023
АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларлик техникалар берди
16:19 / 28.07.2023