Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Номусга тегиш жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Гуржистондан экстрадиция қилинди
Номусга тегиш жинояти бўйича Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик шахс Гуржистондан экстрадиция қилинди. Бу икки ой ичида Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатдан қилинган учинчи экстрадицияси бўлди.
Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.
Ушбу шахс Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисмида назарда тутилган номусга тегиш жиноятини содир этган (бу жиноят учун қонунчиликда 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган). Қидирувдаги шахс Гуржистон ҳудудида бўлган ва халқаро қидирув доирасида қўлга олинган.
Ушбу экстрадиция сўнгги икки ой ичида Гуржистон томонидан қидирувдаги Ўзбекистон фуқароларининг учинчи бор топширилиши бўлиб, бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг икки томонлама ҳамкорлиги юқори самарадорлигидан далолат беради, дейилади хабарда.
Экстрадиция қилинган шахс Ўзбекистонга олиб келиниб, кейинги процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига топширилган.
Ўтган йил декабр ойи охирида ҳам Гуржистон ҳукумати йирик миқдордаги фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган икки нафар фуқарони Ўзбекистонга экстрадиция қилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:20 / 21.06.2026
Интерпол ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
09:40 / 27.05.2026
Ички ишлар вазирлиги маҳкумларни кўчириш тартибини ўзгартирмоқчи
20:23 / 17.04.2026
Humans асосчиси қидирувга берилди
13:32 / 17.04.2026