21:49 / 30.05.2019
4644

Нарендра Моди кейинги 5 йиллик муддатга бош вазир қасамёдини келтирди 

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди кейинги 5 йиллик муддатга қасамёд келтирди. 

Бош вазирдан қасамёдни Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд қабул қилган. Моди қасамёд билан бирга давлат сирини сақлашга онт ичган. Президент саройи Раштрапати-Бхаванда ўтган маросимда 6 мингдан кўпроқ меҳмон иштирок этган. Улар орасида бир қатор давлатлар раҳбарлари, элчилари, ҳукмрон партия фаоллари, Болливуд юлдузлари, тадбиркорлар, санъат ва маданият вакиллари бўлган. 

Моди билдирувчи “Бхаратия жаната парти” партияси 19 май куни якунланган бир ойлик парламент сайловлари натижаларига кўра парламентнинг қуйи палатаси –  Лок сабхада 543 ўриндан 303 ўрин эгаллаган. Етакчи мухолиф партия “Ҳиндистон миллий конгресси” эса 52 ўрин олган.

Моди Ҳиндистон бош вазири лавозимини 2014 йилдан бери эгаллаб келмоқда.

Top