Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei америкалик бўлган барча ҳамкорларини ўз юртларига жўнатиб юборди
Фото: AP Photo/Paul White
Хитойнинг Huawei компанияси барча ходимларига АҚШлик ҳамкорлари билан йиғилишлар ўтказишни тўхтатишни буюрди ва америкаликларни ўз юртларига жўнатиб юборди, деб ёзади Financial Times газетаси.
Компания стратегиясининг бош ишлаб чиқарувчиси Дан Вэнь Шуаннинг айтишича, Huawei штаб-квартираларида тадқиқот ва ишлаб чиқариш соҳасида ишлайдиган барча америкалик фуқаролар икки ҳафта аввал АҚШга қайтариб юборилган. Компания АҚШ қора рўйхатига киритилгани ҳақида хабар олиниши билан барча америкаликлардан дарҳол ўз компьютерларини олиб Huawei биносини тарк этиш сўралган.
Huawei қора рўйхатга киритилгани боис АҚШда даъво аризаси киритган. Компания Америка ҳукумати конституцияга зид иш қилаётганини исботламоқчи.
Май ойи ўрталарида АҚШ савдо вазирлиги Huawei компаниясини “АҚШ миллий хавфсизлигига қарши фаолияти” учун қора рўйхатга киритганди.
Мавзуга оид
18:24 / 01.02.2026
АҚШ 48 соат ичида Эронга зарба беради - Вучич
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026