Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп саҳифасига мингдан ортиқ одамлар АҚШ чегарасини бузиб ўтаётганининг видеосини жойлади
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасига мамлакатнинг Мексика билан чегарасини босиб ўтаётган минглаб одамлар тасвирланган видеони жойлади. Бу видео орқали Трамп демократлар қарши чиқаётган Мексика билан чегарада девор қуриш лойиҳаси нақадар муҳимлигига ишора қилди.
«Бугун Чегара хизмати агентлари ноқонуний муҳожирларнинг тарихдаги энг катта оқимини аниқлашди: тонг соат 4 да 1 036 нафар ноқонуний муҳожир Эль-Пасодаги чегарани (АҚШнинг Мексика билан чегарасидаги шаҳар) босиб ўтди.
Демократлар такрорланмас чегарачиларимизни қўллаб-қувватлашлари ва чегарадаги тешикларни тўлдиришлари керак»,- деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.
Yesterday, Border Patrol agents apprehended the largest group of illegal aliens ever: 1,036 people who illegally crossed the border in El Paso around 4am. Democrats need to stand by our incredible Border Patrol and finally fix the loopholes at our Border! pic.twitter.com/6K1rIUzorM
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) May 30, 2019
Трамп сайлов кампанияси давриданоқ айтиб келаётган Мексика билан АҚШ ўртасидаги девор қурилиши ҳамон бошлангани йўқ. Халқ орасида «Трамп девори» деб аталаётган лойиҳа бошланишига демократлар тўсқинлик қилишмоқда.
Трамп жойлаган видеода тонг соат 03:21 да одамлар тўдаси чегарани босиб ўтаётгани кўринган. Айнан Эль-Пасо Мексикадан келаётган муҳожирлар оқимининг асосий қисми учун «ўтиш йўли» ҳисобланади.