Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяга ишга жўнатиш бўйича ўтказиладиган тест тизимига ўзгартиришлар киритилди
Корея Республикасига ишга юборишда янги тест тизими жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Равшан Шораимов маълум қилди.
Бугун, 1 июнь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда янги тест тизими афзалликлари ҳамда корейс тилидан билимни баҳолаш марказлари фаолияти, тест ўтказиш жараёни, фуқароларга қўйиладиган талаблар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Равшан Шораимовнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Кореяга ишга жўнатишда ташкил қилинган тест синовини республиканинг 3 та билимни баҳолаш марказлари ўтказиш ҳуқуқига эга. Келажакда уларнинг сони янада кўпайтирилади.
Қайд этилишича, ушбу марказларни ташкил этиш учун юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ва вазирлик аккредитациясидан ўтиш лозим.
Фуқаролар ушбу марказларга мурожаат қилишда қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
• ёши 18 ёшдан 39 ёшгача бўлиши;
• аввал Кореяда бўлган бўлса, депортация қилинмаган бўлиши;
• муқаддам судланмаган ва қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ қўйилмаган бўлиши;
• соғлом бўлиши.
Билимни баҳолаш марказлари фаолияти қуйидаги босқичлардан иборат:
• фуқаро марказга мурожаат қилади;
• ЭКИҲ нинг 1,5 баравари миқдорида имтиҳон тўловини амалга оширади;
• корейс тилидан имтиҳон топширилади;
• имтиҳон натижаларига кўра, 100 балл шкаласида 70 баллдан юқори тўплаганларга марказ томонидан сертификат берилади;
• марказ сертификат рўйхатини тузиб ҳар жума куни вазирликка ҳисобот топширади;
• вазирлик шанба куни рўйхатни текширади ва ундан ўтган фуқаро корейс тилидан EPS-TOPIK имтиҳонини топшириш имкониятига эга бўлади.
Имтиҳон 2 босқичда ўтказилади:
1. Корейс тилидан EPS-TOPIK имтиҳони. Бунда 2000 нафар иштирокчи қатнашади.
2. Малака тести (skill test). 1000 нафар қатнашчи имтиҳон топширади ва ундан сўнг саралаш босқичи тугагач, 500 нафар фуқаро Кореяга ишга жўнатилади.
Шораимов билимни баҳолаш марказлари томонидан тақдим этилган рўйхатнинг ҳақиқийлиги ва тест синовлари шаффофлигини текширишда қатъий тартиб ўрнатилганлигини алоҳида таъкидлади.
Бунда марказлар тақдим этган рўйхатдаги умумий иштирокчиларнинг 3 фоизи натижалари текширилади. Масалан, 100 та рўйхатдан 10 нафар иштирокчидан 5 та (50%) ва ундан ортиғининг натижалари сохталаштирилган бўлса, вазирлик қарорига кўра, марказ томонидан тузилган рўйхат бутунлай бекор қилинади.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
17:41 / 11.02.2026