Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
Ўзбекистонда Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик фирибгарлик ҳолати фош этилди. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар 63 нафар фуқарони алдаб, улардан қарийб 409 минг доллар ундирган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда “K.M.” номли нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси Х.Ш. ва бошқалар ўзаро тил бириктиргани аниқланган. Улар фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Маълум қилинишича, жабрланганлар 6 та вилоятда яшовчи фуқаролар бўлиб, гумонланувчилар уларнинг ишончига кирган ҳолда жами 408 800 АҚШ долларини олган. Х.Ш. муқаддам судлангани ҳам қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 01.07.2026
Рақобат қўмитаси доминант виза марказларини реестрга киритди
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
10:27 / 27.06.2026