Ўзбекистон | 23:17 / 03.06.2019
82705
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозининг вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайитининг (Ийдул Фитр) биринчи куни 5 июнь (Шаввол ойининг 1-куни), чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, 2019 йил 5 июнь, чоршанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида соат 05:10да ўқилиши эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида намоз вақти Тошкент шаҳри билан орадаги тафовутдан келиб чиққан ҳолда белгилаб қўйилди. Эслатиб ўтамиз, ҳайит намози қуёш чиққанидан 15-20 дақиқа ўтгач ўқилади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг вақтлари
2019 йил, 5 июнь (чоршанба)
05:00 Андижон вилояти
05:30 Бухоро вилояти
05:20 Жиззах вилояти
05:30 Навоий вилояти
05:00 Наманган вилояти
05:20 Самарқанд вилояти
05:15 Сирдарё вилояти
05:20 Сурхондарё вилояти
05:15 Тошкент вилояти
05:10 Тошкент шаҳри 
05:00 Фарғона вилояти
05:45 Хоразм вилояти
05:25 Қашқадарё вилояти
05:50 Қорақалпоғистон Республикаси

Қайд қилиш жоизки, Рамазон ҳайити Ислом динининг бошқа байрамлари каби муайян бир санага эга эмас ва ҳижрий тақвим асосида, янги Ой кўринишига қараб белгиланади.   

2019 йилда Тожикистон, Туркманистон, Россия, Озарбойжон, Саудия Арабистони, БАА, Миср, Туркия, АҚШ ва Германияда Рамазон ҳайити 4 июнь кунига белгиланган.

Қозоғистон, Қирғизистон, Индонезия, Малайзия, Хитой, Австралия, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Англия, Франция, Испания, Аргентина, Бразилия ва Мексика мусулмонлари ҳайитни худди Ўзбекистон каби 5 июнь куни нишонлашади.

Мавзуга оид