Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Kun.uz жамоаси жумла мўмин-мусулмонларни улуғ айём – Рамазон ҳайити билан қутлайди.
Моҳи шариф – ойларнинг султони Рамазонда 30 кун мобайнида рўза тутилди, имкон қадар тоат-ибодатда бўлинди, қатор Ислом давлатларидан фарқли равишда таровиҳ намозлари масжидларда жамоат билан адо этилди.
Ватанимиз мусулмонлари бундай имкониятдан фойдаланиб қолишди, таровиҳ намозлари ўзгача шукуҳ билан файзли ўтди. Хатмоналар сўнгида хайрли дуолар қилинди.
Ҳосил етилганидан сўнг йиғиб олинганидек, бугун Рамазонда қилинган хайрли ишларга улкан ажр-у савоблар бериладиган, ибодатлар қабул бўладиган ва гуноҳлар афв этиладиган кундир. Бу кунда қилинган хайрли дуолар мустажоб бўлишини Аллоҳ таборака ва таолодан сўраб қоламиз.
Қалбларимиздаги иймон янада зиёда бўлсин, хонадонларимиздан қут-барака аримасин, ватанимиз янада обод, халқимизнинг турмуши янада фаровон бўлсин!
Ҳамон ташвиш бўлиб қолаётган коронавирус балоси тезда бартараф бўлсин! Дунёнинг қатор минтақалари, айниқса, Ислом диёрларидаги нотинчликлар барҳам топсин! Бутун ер юзидаги мўмин-мусулмонларни Аллоҳнинг Ўзи қўлласин, мушкулларини осон қилсин!
Ширин калом улашиш, меҳр кўрсатиш, ота-оналаримиз дуосини олиш, табассум билан муомалада бўлиш каби юксак ахлоқ намуналари мўмин-мусулмоннинг нафақат улуғ айём кунларидаги, балки кундалик ҳаётидаги ажралмас одобидир.
Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилган ибодатларимиз ва тавбаларимизни қабул қилсин. Ҳақ йўлдан адаштирмасин. Хайрли амалларимиз йил бўйи бардавом бўлишини насиб этсин, бу ишларга Ўзи муваффақ айласин. Билиб-билмай қилган катта-ю кичик гуноҳларимизни кечирсин!
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Тавсия этамиз
“Она учун ясалган печка” – мигрантликдан печкачиликкача
Жамият | 09:05 / 06.11.2025
Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди
Жаҳон | 19:21 / 05.11.2025
Ўзбекистон сентябрда дунёда олтин сотган ягона давлат бўлди
Иқтисодиёт | 19:13 / 05.11.2025
Трамп нишонида — Венесуэла. Нега?
Жаҳон | 18:30 / 05.11.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон—Британия: саноатга интеграциялашган таълим лойиҳалари режалаштирилмоқда
Ўзбекистон | 10:01
-
Путин Лавровдан норозими? Москвада кадрлар бўйича сигналлар
Жаҳон | 09:55
-
“С5+1” доирасида: Ўзбекистон ва АҚШ аграр соҳада стратегик шерикликни кучайтиради
Узбекистан | 09:31
-
БМТ ХК Сурия раҳбариятидан санкцияларни олиб ташлади: аш-Шаръа 10 ноябр куни Вашингтонга боради
Жаҳон | 09:22
Мавзуга оид
19:36 / 27.02.2025
Рамазон ойининг бошланиши 1 мартга тўғри келади
13:15 / 28.04.2022
Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг илк кунини аниқлаш мақсадида Шаввол ҳилоли кузатилмоқда
19:00 / 26.04.2022
Президент ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кун дам олиши ҳақида гапирди
17:56 / 27.07.2021