Технология | 13:50 / 06.06.2019
7182
3 дақиқада ўқилади

5G татбиқ этилиши туфайли синоптиклар учун об-ҳавони аниқ айтиб бериш қийин бўлади

Об-ҳаво кўрсаткичи синоптиклар айтганидек бўлмаса, бу ҳолат кўпинча ҳазилларга сабаб бўлади. Бироқ ҳар қандай прогноз – бир қарашда кўрингани каби осон эмас, дея хабар бермоқда travelask.ru. Сўнгги ўн йилликда мураккаб компьютер дастурлари, такомиллаштирилган метеоқурилмалар метеорологларга ёрдамга келди. Бироқ бутун дунёда оммавий тарзда татбиқ этилаётган 5G алоқа тизими бу вазиятда айрим ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

Фото: TravelAsk

5G алоқа тизими – мукаммал мобил алоқага ўтишдаги навбатдаги босқич. У аввалги 4G тизими билан таққосланганида юқори ўтказиш қобилияти ва тезликка эга. Мазкур технология бир қатор муваффақиятли тестлардан ўтди. Янги стандарт тизими АҚШ, Жанубий Корея ва Швейцариянинг айрим ҳудудларида ишламоқда. Бироқ саломатликка таҳдиди борасидаги баҳсли ҳолатлар ҳам кузатилди. Чунки 5G таъсири остида организмда ўзгаришлар юз беришини тасдиқлаган айрим тадқиқот натижалари мавжуд. Масалан, инсон организми фаолиятига салбий таъсири хавфи туфайли Швейцария кантонларидан бирида у таъқиқланган.

Бироқ 5G’нинг жорий этилиши нафақат инсон саломатлиги, балки метеокузатувлар тизими ва об-ҳавони айтиб берилишига ҳам таъсир қилиши айтилмоқда.НАСА мутахассисларининг қайд этишича, 5G тизими узаткичлари метеоқурилмалар ишига халал бериши, охир-оқибат, об-ҳаво прогнозлари сифатига таъсир кўрсатади. Мутахассисларнинг хулосалари ҳам тасалли бермайди: прогнозларнинг аниқлиги 30 фоизга камаяди. Гап шундаки, метеопрогнозда иштирок этадиган муҳим белгилардан бири 5G тизими ишига яқин частотада қайд этилади. Шунга қарамай, метеорологларда вақтинчалик устуворлик мавжуд: улар керакли частотани анча олдин эгаллаб бўлишган, бироқ айрим мамлакатларда алоқа операторлари фойдасига баҳсли кенгликларни қўллашни назорат қилиш тамойиллари ўтказилган.

Фото: TravelAsk

Юзага келган шароитлардан келиб чиқиб, олимлар хавфли атмосфера жараёнларини прогнозлаш тизимида вазият салбий тус олишидан хавотирга тушишмоқда. Афсуски, бу ҳолат тобора ёмонлаша боради, чунки операторлар метеорологларни одатий частота ва қурилма турларисиз қолдириб, бошқа частоталарни ҳам аста-секин эгаллаб олишади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид