Жаҳон | 08:18 / 06.06.2019
8036
1 дақиқада ўқилади

Японияда мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар партияси ушланди

Фото: REUTERS

Япония полицияси мамлакат тарихидаги синтетик гиёҳванд моддаларнинг энг йирик партиясини аниқлади. Гиёҳванд моддалар партияси оғирлиги 1 тоннага яқинни ташкил қилган. У денгиз орқали Хонсю оролининг марказидаги Идзу яриморолига етказилган.

Маълум қилинишича, қора бозорда бу юкнинг нархи 60 млрд иенни (556 млн доллар) ташкил қилиши мумкин эди. 

Полиция маълумотларига кўра, воқеа билан боғлиқ ҳолда бир неча кун ичида 7 киши, жумладан Хитой фуқаролари қўлга олинган. Уларнинг барчаси контрабандага алоқадорлигини рад этган.  

Терговнинг фикрича, гиёҳванд модда Ҳонгконгдан етказилган. Айни вақтда халқаро жиноий гуруҳлар ва ушбу гиёҳванд моддани буюртирган япон якудзаси ўртасидаги алоқалар аниқланмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид