Ўзбекистон | 22:45 / 07.06.2019
9943
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 160 та хусусий компания «Ўзавтосаноат» учун маҳсулот етказиб беради

«Ўзавтосаноат» АЖ ўтган 2018 йилдан эътиборан маҳаллий хусусий корхона ва компаниялар учун ўз моделларига эҳтиёт қисмларига тендер амалиётини жорий қилган эди. Бугунги кунда бу амалиёт давом этмоқдами, маҳаллий автомобилларда хусусий корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотлари улуши қандай? Kun.uz мухбирининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай савол билан АЖ расмийларига мурожаат қилди. 

«Ўзавтосаноат» АЖ стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодировнинг маълум қилишича, бугунги кунда 160та хусусий фирма ва компаниялар Ўзбекистон автомобилсозлик саноати учун маҳсулот етказиб бермоқда. 

«Бизларга маҳсулот етказиб берувчи корхоналарнинг 160таси хусусий компаниялар. Ўзимизнинг компаниялар 40тача атрофида. Хусусий корхоналар GM Uzbekistan ва бошқа ишлаб чиқарувчиларга (MAN Uzbekistan, SAMAUTO) бутловчи ва эҳтиёт қисмларини етказиб беради. Бундан кейин ҳам шундай давом этади. Биз хусусий корхоналар билан ишлашни давом эттиришимиз керак. Хоҳлаймизми-йўқми, хусусий корхона унумдорлироқ бўлади», - деди Рустам Қодиров.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид