Спорт | 20:58 / 08.06.2019
4690
1 дақиқада ўқилади

Надия Дусанова енгил атлетика бўйича Осиё Гран-присида олтин дублга эришди

Хитойнинг Цзян Цзинь ва Цзюлунпо шаҳарларида бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Осиё Гран-присида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари мусобақанинг иккинчи босқич якуни бўйича ҳам 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Хабар қилинишича, Надия Дусанова баландликка сакраш секторида худди биринчи босқичдагидек 1.89 метр натижа билан зафар қучди. 

Бронза медалини эса бу гал Нигина Шарипова 100 метрга югуриш баҳсида қўлга киритди. 

Баландликка сакраш бўйича кейинги ўринларни Ван Цуейи (Хитой) ва Надежда Дубовицкая (Қозоғистон) эгаллаган бўлса, 100 метрга югуриш баҳсида 1-ўрин Ольга Сафроновага (Қозоғистон), 2-ўрин Кристина Кноттга (Филиппин) насиб этди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид