13:37 / 08.06.2019
19573

Тошкентда қўшниларнинг ўзаро жанжали аянчли якунланди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи 34 ёшли В.К., қўшнилари 30 ёшли И.С. ва 42 ёшли А.Т.лар маст ҳолда Спутник 7-даҳасида ўзаро жанжаллашиб, В.К., А.Т.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, у кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида В.К., И.С.лар қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top