Тошкентда ҳайдовчи бир неча киши устига бостириб борди (видео)
Тошкентда Nexia русумидаги автомобил ҳайдовчиси йўл четидаги автотураргоҳда бир неча эркак устига бостириб борди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабар беришди.
Ушбу ҳодиса қайд қилинган видеода ҳайдовчи у томон йўналаётган бир неча эркакни атайин уриб кетганини кўриш мумкин. Ҳайдовчи тўхтамай, ҳаракатини давом эттирган. Шундан кейин бир неча киши машина ортидан қувлаб кетган ва видеодан кўринишича, улар ҳайдовчини ушлашга муваффақ бўлишган.
Сўнгра уч эркак ўз машинаси ёнига югуриб бориб, унга ўтиришган. Видеода кейин нима юз бергани акс этмаган. Эҳтимол, улар ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақиртиришган ёки айбдорни ўзлари жазолаш ёхуд у билан “гаплашиб олишга” уринишган.
Ҳозирда ушбу воқеа қачон ва қаерда юз бергани номаълумлигича қолмоқда. Баъзи фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, воқеа Қўйлиқ бозори ёнида содир бўлган.
Мавзуга оид
00:09 / 01.10.2024
Аграр университетдаги ёнғин ўчирилди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
17:55 / 28.09.2024
“Тўловлар бир хил бўлгач, шароит ҳам бир хил бўлиши керак эмасми?” – Наманганда ҳайдовчилар “МРО” аҳволидан норози
12:20 / 28.09.2024