Хабаровскда полициячига тажовуз қилган ўзбекистонлик жазоланди
Россиянинг Хабаровск шаҳри туман судларидан бири ҳокимият вакилига хизмат вазифаларини бажариши вақтида зўравонлик қилиш иши бўйича Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жазо ҳукми чиқарди. Бу ҳақда “Хабаровский край сегодня” ахборот агентлиги хабар берди.
Судланувчи 30 ёшли ўзбекистонлик Бекназаров исмли шахс бўлиб, у 2018 йил октябрида полициячининг оёғини тишлаб олган. Суд айбланувчини 1 йил 6 ойлик муддатга манзил-колонияга жўнатди.
Воқеа икки эркак ва бир аёл полициячидан иборат наряд кўчаларни патруллаш вақтида Аэродромний кўчасидаги уйдан чиққан шубҳали шахсга эътибор қаратганда юз берган.
Туман прокурори ёрдамчисининг таъкидлашича, полициячилар эркакдан ҳужжатларни кўрсатишни сўрашганда, у рад жавобини берган ва яширинишга уринган. Шунда полициячилар уни ушлаш учун чора кўришган. Эркакнинг қўлларига кишан солинганда вазиятга кейинчалик аниқланишича унинг акаси бўлган бошқа эркак аралашишга уринган. У аёл полициячини итариб юборган ва бошқа полициячига ташланган.
Полициячи эркакни оёғи билан чалиб ерга ағдарган. Судланувчи эса таслим бўлишини айтиб, ўрнидан туриб олиш учун полициячидан қўл узатишни сўраган ва шу вақт айёрлик ишлатиб, полициячининг сонидан тишлаб олган. Кейинроқ аниқланишича, Ўзбекистон фуқаролари Россияда қонуний равишда бўлишган ва ҳеч қандай жиноий схемаларга аралашишмаган. Тергов давомида ўзбекистонлик айбини тўлиқ, судда эса қисман тан олган.
Мавзуга оид
22:10 / 07.12.2024
АҚШда 2024 йил бошидан бери 1120 киши полиция ходимлари қурбонига айланди
00:20 / 04.12.2024
Россияда ҳар куни камида 160 нафар полициячи хизматдан бўшаётгани маълум бўлди
22:46 / 28.11.2024
Дубайда сузиб юрувчи полиция участкаси иш бошлайди
13:05 / 09.11.2024