Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ҳиндистон С-400 тизимини сотиб оладиган бўлса унга нисбатан санкциялар киритилишини маълум қилди
Ҳиндистоннинг Россияда ишлаб чиқарилган С-400 зенит ракета мажмуасини сотиб олиши Нью-Деҳли ва Вашингтоннинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигига халал бериши мумкин. бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Элис Уэллс маълум қилди.
"С-400га нисбатан хавотиримиз шундан иборатки, бу Ҳиндистоннинг АҚШ қуроллари билан оператив мутаносиблиги имкониятини чеклайди. Ҳамкорлик борасида, мамлакат қандай қуролланиш тизимлари ва платформасини жорий этиши борасида стратегик танлов қилишга тўғри келади", - деди Уэллс.
Унинг сўзларига кўра, С-400 сотиб олинадиган бўлса, Ҳиндистонга қарши санкциялар киритиш масаласи "кўриб чиқилади" ва АҚШ "С-400ни сотиб олмаслиги учун Ҳиндистонга қандай ёрдам беришни муҳокама қилишда" давом этади.
АҚШ шунингдек, Туркиянинг ҳам С-400 тизимини сотиб олишига қарши чиқмоқда ва Анқарага санкциялар солиш билан таҳдид қилмоқда. Туркия ўз навбатида мажмуалар АҚШга хавф солмаслигини ва Анқара уларни сотиб олишдан воз кечмаслигини айтиб келади.