22:20 / 13.06.2019
13200

Нур-Султонга янги мэр тайинланди

Қозоғистон президенти фармони билан пойтахт Нур-Султонга янги аким (ҳоким) тайинланди. Ушбу лавозимни Алтай Кулгинов эгаллаган.

2016 йил мартидан Кулгинов Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокими лавозимини эгаллаб келган. 2001 йилдан 2008 йилгача бош прокуратура, адлия вазирлиги, Қозоғистон президенти маъмуриятида ишлаган. 2013 йилдан бошлаб Уральск акими лавозимини эгаллаб келган.

Кулгинов 1978 йилда Туркистонда туғилган. Ҳ.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети, Қозоғистон президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ва Абердин британ университети магистратурасида ўқишни тамомлаган. 

Шунингдек, президент фармони билан Ғарбий Қозоғистон вилоятига Кулгинов ўрнига Гали Искалиев янги аким этиб тайинланган.

Top