Тошкент ҳокимлиги рестайлинг қилинган пойтахт гербини тақдим қилди
Тошкент ҳокимлиги пойтахт гербининг рестайлинг қилингандан кейин янгиланган кўринишини тақдим қилди. Ушбу герб 1997 йилда тасдиқланган гербнинг замонавий элементлар билан бироз қайта ишланган варианти ҳисобланади.
1997 йилги герб муаллифлари Саидолим Шарипов ва Жавлон Умарбеков ҳисобланади. Ўша герб ўзидан сиёҳрангдаги қалқонни акс эттириб, унда очиқ эшиклар, яшил дарахт, тоғлар, иккита дарё, тилларанг нон, бир бош узум ва пахта гуллари тасвирланган эди. Юқорисида “Kuch adolatdadir”, пастида эса “Toshkent” сўзлари ёзилган бўлган.
Янгиланган гербда эса дарёлар ва нон тасвирланмаган.
“Кўришингиз мумкин, биз тубдан фарқ қилувчи бирор нарса қўшмадик. Ушбу иш шаҳар маъмурияти билан келишилган ва маъқулланган”, деб хабар қилинган ҳокимликда.
Шунингдек, Тошкентнинг янги гербини яратиш бўйича танловда ғолиб бўлган иш тасдиқланмаган. Ҳокимликда таъкидланишича, бу иш якунланган иш бўлмай, балки концепция бўлган.
Бундан ташқари, Тошкент логотипи мавжуд бўлиб, у MA’NO Branding брендинг агентлиги томонидан яратилган. Кўргазмалилик учун юқорида эски герб (1), янгиланган герб (2), танловда ғолиб бўлган, бироқ тасдиқланмаган герб (3), шаҳар логотипи (4) ва Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати логотипи келтирилган.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024