Light | 22:29 / 16.06.2019
51617
2 дақиқада ўқилади

Бор-йўғи икки дақиқа: қанд касалидан сақланишнинг оддий усули маълум қилинди

Фото: Александр Рюмин/ТАСС

Жуда қисқа, бироқ шиддатли кечувчи машғулотлар 2-турдаги қанд касали ривожланиши хавфини камайтириши мумкин. Эътиборлиси, бу машғулотларга арзимаган вақт кетади.

“МедикФорум” порталининг хабар беришича, ушбу машғулотларга ҳар ҳафта фақатгина 2 дақиқа ажратиш кифоя қилар экан. Бундай фикрга Шотландиядаги Абердин университети ходимлари тегишли тадқиқотдан кейин келишди.

Олимларнинг таъкидлашича, агар ҳар ҳафта ҳар бири бир дақиқадан давом этувчи шиддатли машқлардан 2 та сеанс ўтказилса, қанд касаллигининг олдини олиш мумкин экан. Олимлар бундай қисқа, бироқ шиддатли машқларнинг самарасини ҳар кунги 30 дақиқалик ўртамиёна жисмоний фаоллик самарадорлигига қиёслашган.

Тадқиқот давомида ортиқча вазнли, қанд касали хавфига эга кўнгиллилардан олинган маълумотлар таҳлил қилинган. Улар 8 ҳафта давомида велотренажёрда ҳафтасига 2 мартадан машғулот ўтказишиб, тренажёрда 6 сониядан 10 марта шиддат билан ишлашган. Аниқланишича, бу уларнинг юрак-томир тизимлари ҳолатини ва организмнинг қонни шакардан тозалай олиш қобилиятини яхшилаш учун етарлилик қилган.

Мавзуга оид