Жаҳон | 07:47 / 16.06.2019
9172
1 дақиқада ўқилади

Словакияда биринчи аёл президент инаугурацияси бўлиб ўтди

Фото: REUTERS

Словакия пойтахти Братиславада президент сайловларининг ғолиби Зузана Чапутова инаугурацияси бўлиб ўтиб, у янги лавозимга киришишидан олдин қасамёд келтирди. 

Чапутова Андрей Киска ўрнини эгаллади.

Шарқий Европанинг ушбу давлатини илк бор аёл киши бошқаради.

Чапутова сайловларнинг 2-босқичи натижаларига кўра ғолиб бўлган, унга Еврокомиссия раҳбари ўринбосари Марош Шефчович рақиблик қилган.

Янги президент Европа томон йўналишни сақлаб қолишга ва коррупцияга қарши курашиш учун бор кучини сарфлашга ваъда берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид