Жаҳон | 20:45 / 18.06.2019
21433
1 дақиқада ўқилади
Трамп қайси ҳолатда Эрон билан уруш бўлиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун ҳарбий ҳаракатни амалга ошириши мумкинлигини билдирди.
Ундан Эрон билан қайси ҳолатда уруш бошлаш эҳтимолини кўриб чиқишини сўрашди.
"Ядро қуроли туфайли бунга қўл уришим мумкин... Қолган ҳолатларга эса сўроқ белгисини қўйган бўлардим", - деди Трамп Time журналига берган интервьюсида.
Шу билан бирга Трамп Эрон айбланаётган Уммон кўрфазидаги танкерларга ҳужумни "жуда аҳамиятсиз" деди.
Унинг сўзларига кўра, Уммон кўрфази ҳозирда АҚШ учун аввалгидек стратегик муҳим ҳисобланмайди.
"Бошқалар у ердан кўп миқдорда нефть олишади. Биз эса жуда оз оламиз", - деди у.
Мавзуга оид
21:51 / 03.10.2024
«Бемисл эскалация». Исроил Эроннинг ракета зарбасига қандай реакция қилиши мумкин ва Теҳроннинг кейинги қадами қандай бўлади?
11:50 / 03.10.2024
«Еттилик гуруҳи» давлатлари Эроннинг Исроилга ракета ҳужумини қоралади
23:04 / 02.10.2024
Uzbekistan Airways Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтишини эълон қилди
20:53 / 02.10.2024