Жамият | 19:59 / 19.06.2019
18838
7 дақиқада ўқилади

Уч фарзандини ерга қўйган аёлнинг сўнгги фарзанди ҳам хаста, аммо она умидини узгани йўқ...

KUN.UZ таҳририяти Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Матниязова Севара ўғли Элшаннинг дардига шифо истаб, ёрдам сўраб мурожаат қилганидан сўнг, хайрия тадбирини уюштириб берган эди.

Шундан сўнг, жуда кўп юртдошларимиз ўз ҳимматини аямай, болакайнинг шифо топиши учун хайр-эҳсон қилишди. Аммо керакли миқдордаги пул тўпланмай қолди.

Элшаннинг касаллиги тарихини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Матниязова Севара 1987 йилда туғилган. Эрта турмуш қуриши ва яқин қариндошига тегиши унинг ҳаётида кўп кулфатларга сабаб бўлди. Аёл турли сабабларга кўра, уч фарзандидан айрилган ва турмуши бузилган.

Тўртинчи фарзанди Матниязов Элшан 2013 йилда туғилган. 2016 йили унда жуда оғир онкологик хасталик Хожкин лимфомаси борлиги аниқланган.

«3 ёшга кирганида ўғлимнинг иситмаси тез-тез кўтарила бошлади. Даволашнинг ҳар хил усулларини қўллаб кўрдик, аммо фойдаси бўлмади. Болалар шифохонасида қон таҳлилини топширганимиздан сўнг, унинг натижаларига кўра, Онкология шифохонасига йўлланма беришди. У ерда Элшанга Хожкин лимфомаси ташхиси қўйилди» - дейди Севара.

Хожкин лимфомаси ёки лимфогранулематоз - лимфатик тўқималар ва ошқозон ости безининг катталашувига олиб келувчи, озиб-тўздирадиган ва куч-қувватдан қолдирадиган оғир онкологик касалликдир.

Даҳшатли ташхисдан сўнг, Элшан Онкология шифохонасида 7 марта кимётерапия муолажасини олган, натижада, унинг сочлари, киприк ва қошлари бутунлай тўкилиб кетган. Болакайнинг даволанишини таъминлаш учун оиланинг мулки, даромад келтирувчи бизнеси сотиб юборилган.

«Дадам раҳматлидан қолган автомобилни сотдик. Бундан ташқари, рўзғоримизга таянч бўлиб турган дўконни ҳам сотиб, барча маблағларни Элшаннинг даволаниши учун сарфладик», - дейди Севара.

2017 йилда она ва бола даволаниш учун Ҳиндистондаги Фортис (Fortis Memorial) клиникасига боришади. Элшан у ерда ПЭТ аппаратида кўрикдан ўтказилади.

«Ҳиндистоннинг Фортис клиникасига бордик. У ерда Элшанни ПЭТ аппаратида текшириб кўришди. Унинг томирига махсус дори юбориб, барча аъзолари ПЭТ ёрдамида текширувдан ўтказилди. Бу жуда оғриқли жараён экан, у наркоз ёрдамида қилинди» - дейди Севара.

ПЭТ - Позитрон-эмиссион томография бўлиб, инсоннинг ички аъзоларини радионуклид томографик усулда текшириш имкониятини беради.

«ПЭТ таҳлили унинг бўйнидаги лимфома тўқималарида хавфли шиш борлигини аниқлаб берди. Кейин Элшан жарроҳлик амалиётини ўтади ва шишлар олиб ташланди», - дейди онаси.

Ҳиндистонга бориб келиш, у ерда 1 ой давомида даволаниш учун Севара 8000 АҚШ долларини сарфлаган. Шифокорлар унга ҳар 6 ойда бир марта ПЭТ кўригидан ўтишни тавсия қилишган.

Севара эрта турмуш қуриши натижасида бирор жойда таълим ҳам олмаган, касб ҳам ўрганмаган. Ҳозирги кунда боласини парваришлаш билан машғул. У Элшаннинг нафақаси ва қариндошлари ҳимматига қараб қолган. Боланинг даволаниш муддати ўтиб бораётгани эса аёлни қаттиқ хавотирга ва тушкунликка солмоқда.

«Уч нафар боламдан ажралганман, тўртинчиси жуда оғир хаста. Бундан кейин фарзанд кўрмасам керак. Элшан билан Ҳиндистонга бориб, даволаниб келишимиз учун эса маблағимиз йўқ», - деб куйинади Севара.

Хайрия тадбирини уюштирганимиздан сўнг, Элшаннинг ҳисобига 25 миллион сўм маблағ келиб тушди. Яна тахминан 43 миллион сўм маблағ тўпланиши керак. Шунда унинг Ҳиндистонга йўл олишига имконият туғилади.

KUN.UZ’нинг ҳурматли ва хайр-эҳсонни хуш кўрувчи саховатпеша ўқувчилари, Элшаннинг шифо топиб, касалликдан фориғ бўлишига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Унинг ва онасининг хурсандчилигига шерик бўлайлик. Ҳар ким имкони даражасида ёрдам қўлини чўзса, тома-тома кўл бўлганидек, Элшан учун ҳам зарур маблағ саноқли кунларда тўпланишига шубҳа қилмаймиз. Имкони йўқлар эса ғойибона дуоларида шифо тилаб қўйсалар, шу орқали маънавий ёрдам берган бўладилар.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Элшаннинг онаси Матниязова Севаранинг пластик карта рақами: 8600 0423 1192 0283 (PAYME ёки Click)

Агробанк АТБ Хоразм вилояти ҳудудий филиали

МФО: 00548

ИНН: 200 905 229

Нақд пул топширганда: 2311 6000 9000 0054 8001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 7000 0054 8001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 3000 0054 8001

Хориж давлатларидан пул ўтказишни истаганлар учун,

Матниязова Севаранинг укаси Шерзоднинг пластик карта рақами:

4276 5500 5838 0638 VISA Сбербанк

(Эслатма: нақд пулни банкка топшириш ёки ташкилотлардан пул жўнатишни истаганлар пластик карта эгаси Матниязова Севара номига юборишингиз сўралади. Матниязов Элшан номига жўнатилган пуллар банк томонидан қайтариб юборилиши мумкин). 


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид