Бизнинг транспортларимиз ҳеч қайси давлатникидан арзон эмас — Фискал орган
Жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон лойиҳасида бир қатор солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш назарда тутилган.
Таъкидланишича, қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналарга нисбатан солиқ ва бошқа имтиёзлар бекор қилиниши таклиф этилган. Шунингдек, миллий авто ишлаб чиқарувчи корхона - GM Uzbekistan ҳам қўшилган қиймат солиғи тўловчисига айланади.
Табиийки, GM Uzbekistan ҚҚС тизимига ўтиши билан автомобиль сотув нархини оширишидан хавфсираш пайдо бўлади.
Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга кўра, транспорт тизимига ҳам ҚҚС киритилгандан кейин унинг харажатлари, логистикаси билан боғлиқ масалалар қайта кўриб чиқилиши керак.
«Корхона автомобиль ишлаб чиқаришда тан нархни 10 фоизга тушириши лозим», — дейди у.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг айтишича, корхона Андижон вилоятида транспорт учун эҳтиёт қисм ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркордан товар сотиб олмаяпти.
«Бу ички бозорда нархнинг ошишига сабаб бўлмоқда. Агар ҚҚС жорий этилса, GM ўзининг импорти ҳақида ҳам ҳисоб беришига тўғри келади. Кейин табиий савол туғилади: агар ўзимизда ҳам шу нарсанинг нархи арзонроқ ишлаб чиқарилаётган бўлса, нега четдан олиб келиняпти?
Гарчи ҳозир транспорт тизимига шунча имтиёз берилган бўлса-да, бизнинг транспортларимиз ҳеч қайси давлатникидан арзон эмас. Шунинг учун биз рақобатбардош муҳитни яратишга ҳам ҳаракат қиламиз. Қайсидир корхона ўз хоҳлаганча нархни оширишига йўл қўйилмайди», — дейди у.
2008 йилдан буён GM Uzbekistan енгил автомобил ишлаб чиқаришда барча солиқлар, Ўзбекистон йўл фонди мажбурий тўловларидан озод этилганди. Шу пайтгача, завод ҚҚС тўловидан озод этилганди.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. «Барса» Лиссабондаги «отишма»да суперкамбэк амалга оширди, «Атлетико»да ҳам иродали ғалаба, «Ливерпул»да 100 фоизлик натижа
Спорт | 03:23
-
Трамп АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди — инфографика
Жаҳон | 01:29
-
Словакия мухолифати Роберт Фицога ишончсизлик вотуми бериладиган йиғилишдан чиқиб кетди
Жаҳон | 00:40
-
Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган Ўзбекистон фуқароси ушланди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
19:59 / 07.08.2023
Вазир ўринбосари ҳоким лавозимига туширилди
15:30 / 07.08.2023
Дилшод Султонов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлигидан кетди
18:26 / 29.03.2023