Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билдиришича, транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича қарорни ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланган. Бу мақсадда ташкил этилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази Тошкент шаҳридаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказган.

Тақдимотда берилган ҳисоботларга кўра, яқин кунларда «ақлли» светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Саида Мирзиёева шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарор ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратишига умид билдирган. У мазкур ишлар бажарилишини шахсан назорат қилиб боришини ҳам таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, пойтахт учун ўта муҳим ва зарур бўлган лойиҳани амалга оширишда жамоага муваффақият тилаган.