Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 43 киши ҳалок бўлди
Фото: Hindustan Times
Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида автобуснинг дарага қулаши оқибатида 43 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар берди.
Аввалроқ 25 киши ҳалок бўлгани, 35 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.
Яна 30 га яқин киши жароҳат олган. Ҳалокат вақтида 42 кишига мўлжалланган автобусда камида 72 киши бўлган. Қурбонларнинг аксарияти машғулотлардан кейин уйларига қайтаётган мактаб ва коллеж ўқувчилари бўлган.
Жароҳатланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволдалиги сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин.
Полиция воқеа сабабларини аниқлаштира бошлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқарган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қурбонлар оилаларига ўз ҳамдардлигини билдирган, жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қолган.
Мавзуга оид
09:00
Сергели туманида автобусда ёнғин чиқди
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
09:29 / 03.04.2026
Шота Руставели кўчасида автобус пиёдани уриб юборди
15:19 / 02.04.2026