Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳридаги SMART ўқув маркази эксклюзив ва қулай таълим дастурини таклиф этади
2019 йилнинг март ойидан бошлаб Қарши шаҳрида фаолият юритиб келаётган ва замонавий шароитларга эга SMART ўқув маркази шов-шувли ёзги чегирмаларни эълон қилади.
Бу профессионал таълим олиш истагида бўлган кишилар учун ажойиб имкониятдир. Шунингдек, SMART ўқув маркази замонавий, ҳар томонлама қулай ва сифатли таълим дастурини тақдим этади.



Мавжуд курслар: Инглиз тили, рус тили, кимё, биология, математика, она тили ва тарих. Барча ўқитувчилар профессионал малакага эга бўлиб, ўқувчиларнинг ўз вақтида, мунтазам таълим олиши ва дарсларни сифатли ўзлаштиришига кафолат берилади.
Бу ерда инглиз тилини билиш даражасини англатувчи бугунги кундаги оммабоп миллий ва халқаро сертификатларни олишга тайёргарлик кўриш мумкин:
- IELTS
- Toefl ibt
- SAT
- CEFR B1, B2
Smart Sunday – ҳар якшанба куни ўткизиладиган махсус дастур бўлиб, барча ўқувчиларни эркин таълим соатларига таклиф этади:
- Movie Club – хориж тилидаги фильмларни томоша қилиш ва фикр алмашиш соати.
- Speaking Club – сўзлашув соати.
Academic Support (ҳафта давомида ўзлаштиришга улгурмаган ўқувчилар учун қўшимча дарс ташкил этилади ва ўқитувчи томонидан ҳар куни ўтилган мавзулар такроран ўтиб берилади).



Smart Taxi – ўқувчиларнинг йўлларда транспорт кутиб қолишлари эҳтимолини камайтириш ҳамда манзилларни яқин қилиш учун марказ ҳисобидан махсус такси хизмати мавжуд. Энди ўқишга қатнов янада ишончли ва тезкордир.
Марказда инглиз тили дарслари чет элда таълим олган ва малака оширган профессионал ўқитувчилар томонидан олиб борилади.
Шунингдек, марказ барча замонавий талабларга жавоб берган ҳолда барча шинам жиҳозлар, кондиционерлар, телевизор, wi-fi, сўнгги урфдаги хона ускуналари билан жиҳозланган. Кутубхона ва ошхона ҳам мавжуд.
Ота-оналар фарзандлари давомати ва ўқиш жараёнини назорат қилиши учун махсус кузатув камералари ҳам ўрнатилган.
Яна бир қулайлик: Болалар учун алоҳида инглиз тили хонаси мавжуд. Ҳафтада уч марта интенсив курслар ташкил этилади.
Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 315-уй.
Мўлжал: «Ватанпарвар» боғи ёнида, Қарши ШЕТК рўпарасида.
Телефонлар: +99895 506 02 02, +99894 337 02 02
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:45 / 03.07.2020
Қаршидаги қулаган меҳмонхона: унинг қурилиши чиндан ҳам ноқонуний эдими?
20:53 / 14.02.2020
Қаршидаги собиқ «Эҳтиёт қисмлар бозори» ҳақидаги мақолага Олий суд муносабат билдирди
08:41 / 29.12.2019
Қаршидаги 400 ўринли мактабда 1600 нафар бола ўқимоқда
14:15 / 28.11.2019