Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Мексикада ИШИД жангарилари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди
АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги Мексика ҳудудида ИШИД террорчилик ташкилотига аъзо икки шахс бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Excelsior порталининг хабар беришича, Мексика федерал полицияси ана шундай огоҳлантириш олган.
Ҳужжатда айтилишича, ИШИД билан алоқадор бўлган Мисрнинг икки фуқароси ва бир ироқлик май ойида Панамада, июнь бошида эса Коста-Рикада кўриниш берган. Булар Иброҳим Муҳаммад, Муҳаммад Айсса ва Аҳмад Ғаним Муҳаммад ал Жубурийлардир. Мисрликларнинг қаерда эканлиги номаълум, аммо улар Мексикага ўтиб кетишгани тахмин қилинмоқда, Ироқ фуқароси эса Коста-Рикада қўлга олинган.
Американинг ҳисоблашича, мисрликлар АҚШга ўтишни режалаштирган.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026