12:54 / 25.06.2019
20086
Реклама

Кореяга ишга кетмоқчимисиз? Унда Самарқанддаги махсус тест марказида синовдан ўтинг

Жанубий Кореяга ишга кетмоқчи бўлаётганлар учун яхши янгилик. 24 июнь куни Самарқандда очилган «Самарқанд-Корея» тест марказида тест топшириб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Жанубий Кореяга қонуний ишга боришингиз мумкин.

EPS-TOPIС тест синовларидан ижобий натижа билан ўтсангиз, марказ сизга сертификат беради ва унинг ёрдамида Ташқи меҳнат миграция агентлигига бориб, якуний тест топширишингиз мумкин. «Самарқанд-Корея» тест марказида ўзингизнинг корейс тили бўйича билимларингизни синаб кўришингиз мумкин. Бу эса Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ўтказиладиган якуний имтиҳонлар олдидан ўз имкониятингизни чамалаб олиш имконини беради.

Самарқанд шаҳар Сартепо масканида очилган «Самарқанд-Корея» тест марказида ҳар куни 09:00 дан 19:00 гача корейс тили бўйича тест топширишингиз мумкин. Тест синовлари ҳар куни 5 та сеансда ўтказилади. Дам олиш кунлари кўпчиликнинг бўш вақти бўлишини инобатга олган марказ шанба ва якшанба кунлари ҳам кечгача фаолият юритади.

Тест синовлари компьютер хонасида ўтказилади ва саволларга жавоб бериб бўлишингиз билан натижаларингиз кўринади. 72,5 балл олган, яъни қониқарли кўрсаткич қайд этганларга марказ томонидан сертификат берилади ва бу Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўтказадиган якуний синовлар учун йўлланма вазифасини ўтайди.

Самарқанддаги «Самарқанд-Корея» тест марказида барча шароитлар яратилган. У шаҳарнинг қулай ерида жойлашган. Марказга автобус, трамвай ва йўналишсиз таксиларда шаҳарнинг ҳар қандай қисмидан тезда етиб олиш мумкин.

Самарқанддаги марказда юртимизнинг исталган ҳудудидан келиб корейс тили бўйича тест топширишингиз мумкин. Бир марта тест топшириш ва натижаларни билиш учун тўлов энг кам иш ҳақининг бир бараварига (202 730 сўм) тенг. Тест марказида синовдан ўтиш учун марказнинг сайтига кириб рўйхатдан ўтишингиз ва бронлаш бўлимига ўтиб навбат олишингиз керак.

«Самарқанд-Корея» тест марказининг манзили: Самарқанд шаҳар Сартепо маскани. Амир Темур кўчаси 166.

Мўлжал: Собиқ эҳтиёт қисмлар бозори.

Телефон: +998 (95) 507 7577, +998 (99) 598 6106

E-mail: info@samktm.uz

Top