Жаҳон | 10:17 / 25.06.2019
13776
1 дақиқада ўқилади

Трамп Япония билан келишувни бекор қилиш ҳақида ўйламоқда

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп Япония билан тузилган хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги келишувдан чиқишни ўйламоқда. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Агентлик маълумотларига кўра, гап Японияга ҳужум қилиниши ҳолатида АҚШнинг унга ҳарбий ёрдамини кўзда тутувчи ҳужжат ҳақида бормоқда.

Трамп ҳужжат аксинча ҳолатда Японияга АҚШ ҳимоясига ўтиш мажбуриятини қўймаслигидан норозилик билдирган.

Таъкидланишича, АҚШнинг келишувдан чиқиши Японияга Осиё-Тинч океанида хавф туғдиради.

Мавзуга оид