Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекобод тумани ғалла режасини вилоятда биринчилардан бўлиб ортиғи билан бажарди
Бекобод туманида 2019 йил ҳосили учун ғаллачиликка ихтисослашган 346 та фермер хўжаликлари томонидан 14650 гектар майдонда

24,0 центнердан 34780 тонна дон топшириш режалаштирилган эди.
Етиштирилган ғалла ҳосилини ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш мақсадида 55 та ўрим отрядлари шакллантирилиб, ҳар бир отрядга биттадан жами 55 та ғалла ўриш комбайнлари, ҳар бир комбайнга

5 тадан жами 275та юк ташиш техникалари, кўчма таъмирлаш устахоналари ва ёқилғи қуйиш машиналари бириктирилди.
Жорий йилнинг 25 июнь кунига қадар барча фермер хўжаликларининг 8500 гектар ғалла майдонлари ўрилиб, давлатга дон топшириш режаси 39360 тоннага бажарилди. Яъни режага нисбатан 113,1 фоизга ёки 4580 тонна ортиғи билан охирги 15 йил давомида биринчи маротабаТошкент вилоятида биринчи бўлиб бажарилишига эришилди.

Шу муносабат билан ҳудудда ҳосил байрами бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, "Ниҳол" мукофоти совриндори Баҳром Назаров ва бошқа эстрада хонандалари иштирок этишди.

Ғалла режасини ортиғи билан адо этган фермерлар туман ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Мавзуга оид
15:59 / 15.12.2025
Бекободда ИИБ ходими машинада одам уриб ўлдирди. У жасадни Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда
15:26 / 15.11.2025
Тошкент вилоятида “Ягона буюртмачи хизмати” масъулига нисбатан коррупция иши қўзғатилди
09:53 / 01.11.2025
Бекободда Сирдарёни боғлайдиган янги кўприк ишга тушди
15:32 / 22.07.2025