Жаҳон | 19:55 / 27.06.2019
9894
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Украина ташқи ишлар вазирлиги фаолияти ҳақида интернет орқалигина билишини айтди

Фото: Serg Glovny / Zuma / ТАСС

Украина президенти Владимир Зеленский брифинг вақтида Украина ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Керчь бўғозида қўлга олинган украин денгизчилари тўғрисидаги нотасига жавобни у билан келишмаган ҳолда йўллаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Украина президенти вазирлик фаолияти тўғрисида «интернет орқали, аниқроғи, «Украинская правда»дан билади».

«Мен Россиянинг денгизчиларимизни қайтариш тўғрисидаги нотаси ва бизнинг ташқи ишлар вазирлиги йўллаган жавоб нотаси ҳақида гапиряпман. Сизларга нималар бўлаётганини оддий, юридик бўлмаган тилда тушунтираман. Мен, Украина президенти, сизларнинг Россия Федерациясига берган жавоб нотангизни кўрганим йўқ, чунки жаноб Климкин бундай масалаларни Украина президенти билан муҳокама қилишнинг ҳожати йўқ деб ҳисоблайди», — деди Зеленский.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Павел Климкиннинг вазирлиги денгизчиларнинг озод қилинишини таҳдид остига қўяди.  

«Мен ташқи ишлар вазирлиги энди ўз ҳаракатларини сиз, ҳурматли журналистларга тушунтиришини истайман, мен эса сизлар орқали, эҳтимол «Украинская правда» орқали уларнинг жавобини билиб оларман», — деди Украина президенти.

Мавзуга оид