Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple бош дизайнерининг кетиши ортида 9 млрд доллар йўқотди
Фото: Getty Images
Apple компанияси капиталлашуви компаниянинг дизайн бўйича директори Жонатан Айв ўз лавозимини тарк этишга қарор қилгани ортида NASDAQ биржасида 9 млрд долларга камайиб, 919,02 млрд долларга тенглашди.
Компания акциялари нархи савдолар ёпилиши олдидан 199,74 доллар бўлган.
Айв ўзининг LoveFrom дизайнерлик компаниясини ташкил этишга қарор қилган. Унинг бўлғуси мижозлари орасида Apple ҳам бўлади. Айв ўрнини эса компаниянинг бош операцион директори Жефф Уильямс эгаллайди.
Айв компанияда 1992 йилдан бери ишлаб келган. У iMac, iPod, iPhone ва iPad, MacBook ва MacBook Pro қурилмалари дизайнини яратган.
Мавзуга оид
22:08 / 24.03.2026
Apple компанияси iPhone смартфонлари дизайнини кескин ўзгартириши кутилмоқда
08:34 / 06.03.2026
MacBook Neo — Apple’нинг энг ҳамёнбоп янги ноутбуги
21:57 / 04.03.2026
Apple энг арзон MacBook Neo ноутбукини тақдим этди
20:59 / 04.03.2026