Технология | 12:40 / 28.06.2019
6818
1 дақиқада ўқилади

Apple’нинг 5 мингдан ортиқ патентга эга бош дизайнери истеъфога чиқади ва ўз компаниясини ташкил этади 

Жонатан Айв ва Тим Кук. Фото: Justin Sullivan / Getty Images

Apple компаниясининг дизайн бўйича бош директори Жонатан Айв истеъфога чиқади, деб хабар берди компания матбуот хизмати. 

Айв лавозимини йил охиригача тарк этади ва ўзининг LoveFrom дизайнерлик компаниясини ташкил этади. Компаниянинг биринчи мижози Apple бўлади.

Айв Apple дизайнерлар жамоасига 1996 йилдан буён раҳбарлик қилади. У 1998 йилда iMac моноблокларининг биринчи авлодини намойиш этган. iPod, iPod nano, iPod touch, MacBook Air, iPhone, iPad ва бошқа қурилмалар дизайнини ишлаб чиққан. 2012 йилдан буён iOS тизими дизайни билан шуғулланади.

У 5 мингдан ортиқ патентга эга ва дизайн соҳасида кўплаб мукофотлар соҳиби.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид