Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент янги аэропорт қурилишини кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни «Тошкент-Шарқий» аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди.
Бу ерда фуқаролик (ишбилармонлик) авиацияси ташкил этиш бўйича 2017 йил 30 июнда Президент қарори қабул қилинган эди. Давлатимиз раҳбари ўтган йили бу ерга келиб, мазкур аэродромни қайта қуриш бўйича лойиҳа таклифлари билан танишган эди.

Бугунги кунда аэропортда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. 4 километр узунликдаги иккита учиш-қўниш йўлаги, самолётлар тўхтаб туриши учун ангар ва перрон, юқори даражадаги делегациялар, ишбилармон доиралар вакиллари ва соатига минг нафар йўловчига хизмат кўрсатувчи терминаллар бунёд этилиши режалаштирилган.
Президент бу аэропорт нафақат бугун, балки келажак учун барпо этилаётгани, шу боис уни узоқни ўйлаб, сифатли ва хавфсиз қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади.

Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025
Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”
21:33 / 22.08.2025
Бердимуҳамедов Мирзиёевга Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида туя ва бўталоқ совға қилди
19:30 / 22.08.2025