Жаҳон | 22:42 / 29.06.2019
6117
1 дақиқада ўқилади

АҚШ суди Мексика билан чегарада девор қурилиши учун маблағ ажратилишини тақиқлади

Фото: AP Photo / Gregory Bull

Калифорния федерал суди АҚШ ва Мексика чегарасида девор қурилиши учун Пентагон томонидан маблағ ажратилишини тўхтатиб қўйди.  

Суд қарорига кўра, мудофаа вазирлигининг 2,5 миллиард доллар маблағи девор қурилиши учун ишлатилиши мумкин эмас.

"Биз зудлик билан апелляция берамиз ва ютиб чиқамиз деб ўйлайман", - деди Трамп журналистларга.

Ушбу девор қурилиши Трампнинг сайлов олдидан берган асосий ваъдаларидан бири эди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид