Камикатсу: аҳолиси чиқиндиларни саралашга мажбур бўлган япон шаҳрида яшаш осонми?
Жами цивилизациялашган дунё чиқиндиларни 5 ёки энг яхши ҳолатда 10 та тоифага ажратиш амалиётини татбиқ этаётган бир пайтда Япониядаги Камикатсу шаҳри аҳолиси уйларида ҳосил бўлган чиқиндини 45 та тоифага саралашга мажбур, дея хабар бермоқда TravelAsk. Бу шаҳар деярли ҳеч қандай чиқинди ишлаб чиқармайди, у ерда маиший чиқинди полигонларини учратмайсиз. Камикатсу бутун дунё учун тақлид намунаси саналади, ахир бугун у ерда ишлаб чиқариладиган чиқиндининг 80 фоизи қайта ишланади, яқин келажакда эса бу рақам 100 фоизга етиши керак.
У қадар катта бўлмаган шаҳарча аҳолиси кўп эмас – бор-йўғи 1,5 минг киши. Эҳтимол шаҳарда чиқиндиларни саралаш ва йиғишнинг мукаммал тизимини йўлга қўйилгани айнан шу факт билан боғлиқдир. Бу жараёнга ҳар бир киши жалб этилган. Мазкур шаҳарда истеъмол қилувчи японлар нафақат қоғоз, шиша ёки пластик, балки уйда ҳосил бўладиган бошқа чиқиндиларни ҳам алоҳида тўплашади. Пластик ва полиэтилен идишлар ювилади, қуритилади ва кейинчалик қайта ишланиши учун тоифаларига қараб турли идишларга солинади.
Бу ерда уйлар ёнида одатий чиқинди контейнерлар йўқ, чунки шаҳарнинг жами аҳолиси чиқиндини саралаб, вақтинчалик уйда сақлашади. Айтганча, чиқиндини қайта ишловчи заводга чиқиндини одамларнинг ўзлари етказишади. Кичик шаҳар нуқтаи назаридан бу катта муаммо туғдирмайди, бироқ чиқиндини қайта ишлаш харажатларини қисқартиради. Ҳозирча сараланмаётган 20 фоиз чиқинди ёқиш учун юборилади, чунки утилизациянинг айнан шу тури Японияда энг экологик деб тан олинган. Бундан ташқари, ғаройиб шаҳарчада одамлар ўзлари учун кераксиз бўлмаган буюмларни олиб келиши мумкин бўлган дўкон фаолият юритади. Ушбу дўкондан исталган буюмни батамом бепул олиш мумкин.
Шаҳар 2020 йилга келиб чиқиндини 100 фоиз қайта ишлаш кўрсаткичига етказишга умид қилмоқда. Албатта, 2000-йилларнинг бошида шаҳар ҳукумати чиқиндини саралашнинг янги тизимини татбиқ этганида бу фикр Камикатсунинг жами аҳолиси томонидан маъқулланмади. Бироқ вақт ўтиши билан одамларга шаҳарнинг чиқиндисиз фаолият юритиши ғояси берилди ва бугун шаҳар фаолияти туфайли юзага келаётган ҳар йиллик 300 тонна чиқинди иккинчи марта фойдаланилади ва атроф-муҳитга зарар келтирмайди.
Мавзуга оид
14:38 / 30.10.2024
Италияда фаррош аёл 50 минг евролик пул ва тақинчоқлар солинган эски тўшакни чиқиндига ташлаб юборди
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
14:50 / 25.10.2024