Оқ уйдагилар АҚШ ҳали Huawei’га нисбатан тўлиқ амнистия эълон қилмаганини билдиришди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтган G20 саммитида Хитой раиси Си Цзиньпин музокаралари якунларига кўра Huawei’дан санкциялар вақтинчалик олиб ташланиши Хитой компаниясининг Америка фирмаларига барча жўнатмаларига тааллуқли эмас ва тўла-тўкис амнистияни англатмас экан. Бу ҳақда Оқ уйнинг Миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Лоуренс Кудлоу якшанба куни Fox News телеканали эфирида гапириб ўтган.
Ундан Флорида штатилик сенатор ва бошқа бир қатор республикачиларнинг Трамп маъмурияти томонидан Huawei’га нисбатан бекор қилинаётган санкцияларни тўлиқ тиклаш борасидаги баёнотларини изоҳлашни сўрашган. «Мен уларнинг АҚШ миллий хавфсизлиги юзасидан қайғуришаётганини тушунаман ва қадрлайман, президент ҳам уларнинг нуқтаи назарларига қарши эмас. Лекин бу Huawei’га нисбатан тўлиқ амнистияни англатмайди», — деган Кудлоу.
«АҚШ савдо вазирлиги умумий фойдаланишдаги товарлар учун вақтинчалик қўшимча лизензия беради. Масалан, айрим микропроцессор ишлаб чиқарувчилар бошқа мамлакатларда чекловларсиз харид қилиш мумкин бўлган тоифадаги маҳсулотларни сотишади. Биз бу ҳолатлар АҚШ миллий хавфсизлигига рахна солади, деб ўйламаймиз», — дея ишонтирган Оқ уйнинг Миллий иқтисодий кенгаши раҳбари.
Аввалроқ агар АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат миллий хавфсизлиги учун катта муаммо бўлмайдиган бўлса, Америка компанияларига Хитойнинг Huawei компанияси қурилмаларини сотишига рухсат берилади, дегани ҳақида хабар берган эдик.