Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Коррупция мактабдан бошланмоқда»: Самарқанддаги «элитний» мактабларга қабул муаммоси танқид қилинди
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Халқ депутатлари вилоят кенгашининг олтмиш тўртинчи сессиясида вилоят марказидаги мактабларга қабул муаммолари хусусида тўхталиб ўтди.
Сессияда коррупция масаласи ҳақида фикр билдирган Кенгаш раиси Самарқанд шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида бола қабул қилиш масаласини кўтарди.
Таъкидланишича, бугун биргина Самарқанд шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби 3 коэффициент билан (ўқувчилар белгиланган нормадан 3 баравар кўп) ишлаяпти. Биринчи синфга ўқувчиларни қабул қилиш ишига мактаб маъмурияти аралашмайдиган Низом ишлаб чиқиш ва бу норматив вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланиши таклиф этилди.
Шунингдек, таълим тизимида коррупцияни бартараф этиш, вилоят ва туман марказларидаги «элитний» мактабларда ўқувчилар сони меъёрдан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбир ишлаб чиқиш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарига топшириқ берилди.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026