Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ичимлик суви муаммоларини ёритиш ва ҳал қилишга журналистлар ва блогерлар ҳам жалб этилади
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг олтмиш тўртинчи сессиясида вилоятдаги ичимлик суви муаммоси юзасидан «Адолат» СДП депутати Тозагул Холиқованинг маълумоти тингланди. Унда депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларида тоза ичимлик суви таъминоти юзасидан мурожаатлар ва таклифлар бўлганига қарамай, депутатлар томонидан етарли эътибор қаратилмаганлиги таъкидлаб ўтилди
Депутат Т.Холиқова бу борадаги ишларга тўхталар экан, ўз ечимини кутаётган муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.
Таъкидландики, Халқ депутатлари Паст Дарғом, Пайариқ, Нарпай ва Оқдарё туман кенгашларининг доимий комиссиялари иш режасига юқоридаги муаммога доир қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишига доир бирорта ҳам масала киритилмаган. Сессияларда мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилмаган. Депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларида тоза ичимлик суви таъминоти юзасидан мурожаатлар ва таклифлар бўлганига қарамай, депутатлар томонидан етарли эътибор қаратилмаган. Уларни бартараф этиш юзастидан депутатлик сўровлари юборилмаган.
Шунингдек, сессияда Нарпай, Паст Дарғом, Пайариқ туманларидаги ичимлик суви таъминоти, сув иншоотларнинг қаровсиз ҳолга келиб қолгани қайд этилди. Паст Дарғомдаги айрим ҳудудларда ифлос оқова сувлар кетадиган марказлашган канализация йўқлиги танқид қилинди. Ишчи гуруҳ раиси муаммо юзасидан бир қатор таклифларини билдирди.
Сессия раиси Э.Турдимов масала юзасидан муносабатини билдирди:
«Ўрганилган ҳудуддаги муаммоларни мутасаддиларни чақириб депутатлар иштирокида муҳокама қилайлик. Тилли- жағли депутатлар борми?! Барча журналистлар, блоггерларни ҳам чақириш керак. Масалани бир ёқли қиламиз. Шаҳарда қирқ фоиз сув таъминоти ўта қониқарсиз, мавжуд аҳволга маймун йиғлайди», деди сессия раиси Э.Турдимов.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026