Жамият | 17:00 / 03.07.2019
5988
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Экологик масъулият ЛУКОЙЛ учун устувор омилдир

ЛУКОЙЛ ходимларнинг ва жамиятнинг хавфсизлигини ва соғлиғини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ижобий экологик вазиятни сақлаш йўлида жавобгарлик даражасини тушунган ҳолда ўз ишида саноат хавфсизлиги, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги энг юқори стандартларга асосланади.

ЛУКОЙЛ компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган барча фаолият йўналишларида ижобий экологик вазиятни сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратади.

Компания сувни тежайдиган технологияларни қўллаш, атроф-муҳитни доимий мониторинг қилиш ва барча шартнома ҳудудларида давом этаётган амалиётларни назорат қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби муҳим тадбирларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Компаниянинг режалаштирилган барча фаолият турлари мажбурий давлат экологик экспертизасига тортилади.

Таъкидлаш жоизки, Компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти йилларида экологик оқибатларга олиб келадиган ҳеч қандай воқеа содир бўлмади.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мажбурий қонунчилик талаблари ва стандартларига риоя қилишдан ташқари, Компания ходимларининг иштирокида атроф-муҳит ташаббусларини фаол равишда амалга оширади.

Яқинда ЛУКОЙЛ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Нанай тоғ қишлоғи атрофини тозалаш бўйича экологик акциясини ўтказди. Тоғ тепаликларида ва тоғ дарёси бўйидаги шаршаралар ва ўсимликлар буталарининг пок гўзаллигини сақлаб қолиш мақсадида компаниянинг ходимлари ушбу ерни ахлатдан тозалашда фаол иштирок этдилар.

ЛУКОЙЛ турли хил эко-акцияларни биринчи бор олиб бормаяпти. Худди шундай тадбир ўтган йили ажойиб Нефрит кўллари яқинида ўтказилди. Акция натижасида кўллар атрофи ўнлаб ахлат ва чиқинди қопларидан тозаланган.

Ҳар йили Тошкент боғлари ва аллеялари ҳамда Ботаника боғида ўтказиладиган «Яшил сайёра» кўкаламзорлаштириш тадбири анъанавий бўлиб қолган. ЛУКОЙЛнинг экологик ташаббуси туфайли пойтахтимизда юзлаб дарахтлар экилди: бир неча йилдан сўнг шаҳарга туҳфа этилган сарв, арча, пихта, эман ва бошқа дарахтлар иссиқ ёз кунларида одамларнинг жонига соялари билан оро киради.

Шуниси эътиборга лойиқки, болалар ҳам ЛУКОЙЛнинг экологик акцияларига қўшилишади. Бу ёш авлодда қувонч ҳиссини берадиган табиатга бўлган меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, халқ анъаналарини ҳурмат қилиш каби хусусиятларни тарбиялашнинг яхши намунасидир.

ЛУКОЙЛнинг экологик ташаббуслари инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг уйғун ривожланишига қаратилган. Атроф муҳитни сақлаб қолиш ва яхшилашга ҳисса қўшиш орқали атроф муҳит муҳофазаси тадбирлари ЛУКОЙЛнинг экологик масъулияти ва атроф-муҳитга ғамхўрлигидан дарак беради.

PR бўлими,
ЛУКОЙЛ

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид