Жамият | 13:00 / 14.04.2020
12206
4 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши умумий кураш

Фото: ЛУКОЙЛ

Коронавирус бутун жаҳонни ларзага келтириб, барча янгиликларнинг асосий мавзусига айланди. Вирус инфекцияси нафақат инсонларнинг соғлиғи, балки жаҳон давлатларининг деярли ҳаммасида иқтисодиётнинг  барча тармоқларидаги хўжалик субъектлари фаолиятига ҳам 1-даражали таҳдид бўлиб хавф солмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан хавфли вирус оммавий тарқалишининг олдини олиш учун амалга ошираётган чора-тадбирларини инобатга олиб, «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» 24 март кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги ўз маъмурий офиси ходимларини масофавий иш режимига ўтказишни таъминлади, 100% ходимларга мобил мосламалардан ва компьютерлардан ахборот ресурсларига ва тизимларига масофадан кириш имкониятини яратган ҳолда уйда тўлақонли ишлаш учун барча имкониятларни тақдим этди.

Бунда меҳнат ҳақини тўлаш ўзгармай қолган, иш ҳақи тўлиқ миқдорида тўланади.

Компания хизматларининг ишлашини ва ўзаро фаолиятини таъминлаш учун замонавий рақамли технологиялар қўлланади. Барча ходимлар тезкор хабар бериш ва ўзаро фаолият имкониятлари, шу жумладан MicrosoftTeams орқали гуруҳ чатлари, гуруҳли аудио ва видео-қўнғироқларни амалга ошириш имконияти билан таъминланган. Масофавий иш режимида ишлайдиган фойдаланувчиларнинг доимий IT-қўллаб-қувватланиши амалга оширилади.

Бундан ташқари, ЛУКОЙЛ-Ўзбекистон компаниясида эпидемия шароитида узлуксиз ишлашни таъминлаш бўйича инқирозга қарши курашиш штаби яратилган, офис ходимларинингхавфсизлиги ва ишлаб чиқариш объектларидаги вахта ишчиларининг изоляцияда ишлаши учун бир қатор чоралар тўплами қабул қилинган. Бош офисда турли фаолият йўналишлари бўйича 2-даража штаби тузилган, унинг аъзолари компаниянинг жорий фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун доимо ўз иш жойларида бўлиб туради. Штаб ходимларига ҳимоя воситалари тақдим этилган, ҳар куни эрталаб тана ҳарорати ўлчанади, ишга бориш ва шаҳарда ҳаракатланиш учун хизмат транспорт воситалари таъминлаб берилган.

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги ишлаб чиқариш объектларининг вахтада бўлган ходимлари соғлиғи устидан кун-у тун тиббий назорат ўрнатилган.Ишлаб чиқариш объектларидаги тиббий пунктларнинг шифокорлари томонидан ҳар куни ишчиларнинг тана ҳарорати ўлчанади.Барча ишлаб чиқариш объектлари тиббий ниқоблар ва термометрлар билан таъминланган.Маҳаллий вахта ишчилари вахтанинг муддатлари оширилишини кўзда тутган  иш вақти жадвалига ўтказилган. Бунда барча диспетчерлик хизматлари ўз жойларида штатли режимда ишлашни давом эттирмоқда.

Тошкент шаҳрида автомобилларнинг ҳаракатланиши чекловлари киритилганига қарамай, компания томонидан ЛУКОЙЛ АЁҚШ ларининг узлуксиз ишлаши таъминланган.

ЛУКОЙЛ COVID-19нинг тарқалишига қарши умумий курашишдан четда қолмайди. Бу борада «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» хайрия фондининг ҳисобрақамига коронавирусга қарши курашиш даврида Ўзбекистон ҳукуматига молиявий кўмак кўрсатиш учун маблағлар ўтказилган. 

Бундан ташқари, ЛУКОЙЛнинг хайрия ёрдами доирасида Олот туманидаги кам таъминланган оилалар, Бухоро кўзи ожизлар жамиятига, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Кўзи ожизлар жамиятига, Кўзи ожиз ёшлар марказига ҳамда «Зиё Нури» хайрия фондига молиявий ёрдам кўрсатилган.

«Соғлом авлод учун» фондининг Қашқадарё филиалига ҳам вилоятнинг энг чекка туманларидаги аҳолининг ижтимоий кам таъминланган қатламлари учун ҳимоя воситалари, дори воситалари ва дезинфекция воситаларини сотиб олиш учун пул маблағлари ажратилган.

Ишонамизки,  барчамиз республикада киритилган карантин чораларига риоя қилишга онгли ёндашиб, хавфли вирус инфекцияси тарқалиши хавфини жуда тез енгиб ўтишга ва жамиятимизнинг одатий ҳаёт тарзига  қайтишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин.

«ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖ нинг матбуот хизмати

Мавзуга оид