Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори: Сирдарёда «Бизнес-акселератор» ўқув-амалий маркази ташкил этилди
Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион технопаркни ҳам ўз ичига олувчи “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази ташкил этилди.
Қарор билан Марказнинг асосий вазифаларидан этиб қуйидагилар белгиланди:
замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
ёшларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уни ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш.
Марказ фаолияти Сирдарё педагогика коллежига қарашли бўлган 1 ва 2-сон талабалар ётоқхонасида ташкил этилади.
Мавзуга оид
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026